Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Nurota tuman Kengashining navbatdagi o‘n sakkizinchi sessiyasi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻN IKKINCHI SESSIYASI BOʻLIB O'TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻNINCHI SESSIYASI
янв.21
Kengash deputati mahalla yettiligi bilan hamkorligda
янв.21
Ta'lim hamda tibbiyot tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish
янв.21
Matbuot anjumani
янв.21
Нурота туманининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMANI KENGASHINING VII CHAQIRIQ YETTINCHISESSIYASI
янв.21
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI
#_munosabat

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 8 август куни олий таълим битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда жуда долзарб масалаларни кўтарди.

Охирги йилларда олий таълим қамрови 42 фоизга етгани – қувонарли натижа. Бироқ, таълим тизими билан меҳнат бозори талаблари ўртасидаги тафовут ҳали ҳам сезиларли. Бу эса ёш мутахассислар диплом олгач, ўз йўналиши бўйича иш тополмаслигига сабаб бўлмоқда.

Ҳар бир талабани тайёрлаш учун давлат йилига ўртача 25–30 миллион сўм сарфлайди. Лекин битирувчиларнинг ярмидан кўпи ўз мутахассислигига алоқаси йўқ бўлган ишларда банд бўлмоқда. Шу боис, давлатимиз раҳбари битирувчиларга ва уларни ишга олган корхоналарга имтиёзли кредитлар бериш тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш – нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликнинг ҳам гаровидир. Шу мақсадда таълим сифати, амалиёт ва ишга жойлашиш жараёнлари ўзаро уйғунлашиши шарт.

Санжар Қаҳҳоров,

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати