Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Nurota tuman Kengashining navbatdagi o‘n sakkizinchi sessiyasi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻN IKKINCHI SESSIYASI BOʻLIB O'TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻNINCHI SESSIYASI
янв.21
Kengash deputati mahalla yettiligi bilan hamkorligda
янв.21
Ta'lim hamda tibbiyot tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish
янв.21
Matbuot anjumani
янв.21
Нурота туманининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMANI KENGASHINING VII CHAQIRIQ YETTINCHISESSIYASI
янв.21
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI
#Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи — бу фақат расмий учрашувлар эмас, балки икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу қадамдир.

Жаҳон сиёсий аренасида ташқи сиёсат фақат расмий музокаралар, шартномалар ва иқтисодий келишувлар билан чекланиб қолмайди. Айнан халқлар ўртасидаги маданий ва маънавий яқинлик ўзаро муносабатларнинг энг бардавом пойдеворидир.

Ташриф давомида ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари бўйича муҳим келишувларга эришилди, амалий натижалар қўлга киритилди.

Президент Шавкат Мирзиёйев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев раҳбарлигида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, Озарбайжонни Ўзбекистоннинг ишончли стратегик шериги сифатида яна бир бор эътироф этди

Айнан шундай ташрифлар орқали халқларимиз тарихи, тили ва маданияти муштарак эканини нафақат сўзда, балки амалда ҳам тасдиқлаймиз. Боку шаҳрида “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилгани — бу дўстлик боғи, биродарлик рамзи, келажакка ишонч тимсолидир.

 Давлат раҳбарлари икки халқ ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқладилар.

Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган очиқ ва дўстона ташқи сиёсат халқларимизни яқинлаштириб, барча соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Бундай ташрифлардан фахрланамиз, унга муносиб ҳисса қўшиш — ҳар биримиз учун шараф ва масъулиятдир