Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Nurota tuman Kengashining navbatdagi o‘n sakkizinchi sessiyasi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻN IKKINCHI SESSIYASI BOʻLIB O'TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻNINCHI SESSIYASI
янв.21
Kengash deputati mahalla yettiligi bilan hamkorligda
янв.21
Ta'lim hamda tibbiyot tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish
янв.21
Matbuot anjumani
янв.21
Нурота туманининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMANI KENGASHINING VII CHAQIRIQ YETTINCHISESSIYASI
янв.21
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI
Ислоҳотлар марказида – инсон манфаати

Бугун юртимизда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган давлат сиёсатининг янада аниқ ва тизимли ифодаси юзага чиқмоқда.

2025 йил 16 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги вазият, аҳоли ва тадбиркорлик субйектларини ўйлантираётган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Айтиш жоизки, мазкур йиғилиш мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳудудий сиёсатдаги нуқсонлар, давлат бошқарувидаги масъулият ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ йўл харитасини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди.

Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакат саноати 6,4 фоизга ўсган, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошган. Қиймати 3 миллиард долларга тенг 2,5 мингдан ортиқ янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, 2,4 миллион фуқаромиз даромадли фаолиятга жалб қилинди. 

Мавжуд 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан самарали фойдаланмаслик – ҳозирдаги озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабабларидан бири сифатида таъкидланди. Президент томонидан бу ерларни аҳолига ажратиш ва ауксион асосида тақдим этиш бўйича ҳукуматга топшириқ берилди. 

Йиғилишда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, истеъмоли юқори бўлган 100 минг хонадонни “яшил таъмир” кредити ёки субсидиялар орқали энергия тежамкор тизимларга ўтказиш вазифаси белгиланди.

Мухтасар қилиб айтганда, Президент раислигида ўтган мазкур видеоселектор йиғилиши – ислоҳотларнинг янги босқичи, раҳбарларнинг фаолиятига аниқ ва ҳисобдор ёндашувлар жорий этилаётганининг ифодасидир.

Халк депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Хатамова Дурдона Мадаминовна