Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Nurota tuman Kengashining navbatdagi o‘n sakkizinchi sessiyasi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻN IKKINCHI SESSIYASI BOʻLIB O'TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻNINCHI SESSIYASI
янв.21
Kengash deputati mahalla yettiligi bilan hamkorligda
янв.21
Ta'lim hamda tibbiyot tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish
янв.21
Matbuot anjumani
янв.21
Нурота туманининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMANI KENGASHINING VII CHAQIRIQ YETTINCHISESSIYASI
янв.21
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI
#Депутат фаолияти

Депутат Абдуллаев Хуснимухаммад “Сойбўйи” маҳалласидаги муаммоларни ўрганди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмахаммедович томонидан Янгиқўрғон туманидаги “Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла раиси билан учрашди ҳамда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, инфратузилма масалалари, аҳоли бандлиги ва амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан атрофлича мулоқот олиб борди.

Учрашув давомида маҳалланинг долзарб муаммолари – ички йўллар, ичимлик суви таъминоти, электр тармоқларининг барқарор ишлаши, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги масалалари муҳокама қилинди.

Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди

Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович ҳар бир масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилишини таъминлашини билдирди. Айрим муаммолар эса депутатлик сўрови орқали юқори ташкилотларга етказилиши белгиланди

Slide 1 of 2