Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Nurota tuman Kengashining navbatdagi o‘n sakkizinchi sessiyasi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻN IKKINCHI SESSIYASI BOʻLIB O'TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI OʻNINCHI SESSIYASI
янв.21
Kengash deputati mahalla yettiligi bilan hamkorligda
янв.21
Ta'lim hamda tibbiyot tizimidagi islohotlar samaradorligini yanada oshirish
янв.21
Matbuot anjumani
янв.21
Нурота туманининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NUROTA TUMANI KENGASHINING VII CHAQIRIQ YETTINCHISESSIYASI
янв.21
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI
Депутат муносабати

Мамлакатларимиз ўртасида гуманитар алмашинувлар бўлаётганини алоҳида таъкидлайман. Масалан, Бухоро ва Варна, Самарқанд ва Пловдив ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган. Мана энди Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди. Кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли идоралар ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистон ҳамда Болгария маданияти ва киноси ҳафталигини ташкил этишга келишиб олинди.

Болгария маданият вазирлиги билан икки йиллик тегишли дастур имзоланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Икки мамлакатда ўтадиган маданий тадбирлар жадвали тасдиқланиб, “йўл харита”си имзоланмоқда. Ўйлайманки, бошқа соҳаларда бўлгани каби бу йўналишдаги алоқаларимиз ҳам янги босқичга чиқади.

Болгария Республикасида элликдан ортиқ миллий ва хусусий олий таълим муассасалари фаолият юритади. Таълимда назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларга ҳам катта эътибор қаратилади. Мамлакат университетлари Европа ҳамда халқаро таълим ва илмий тадқиқотлар тармоқларига фаол киришган. Мамлакатларимиз олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама тажриба алмашиш, таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда бир қанча олий таълим муассасаларимиз Болгария университетлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Шунингдек, бир юз ўн беш нафар талабамиз айнан ўша давлат олийгоҳларида таълим олмоқда. Бу каби халқаро ҳамкорликнинг кенгаяётгани Ўзбекистонда таълим тизимини модернизация қилиш ва халқаро стандартларга мослаштиришда муҳим жараён ҳисобланади.

Гулнора Қораева,

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати