Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Янгилик

Туман ҳокими Халқ депутатлари туман кенгаши депутат томонидан

Ҳудудларни инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини биносида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда МФЙ еттилиги аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, кўчаларни тозалаш, дарахт ва манзарали кўчатлар экиш, шунингдек аҳоли учун қулай инфратузилмани шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга ҳудудлардаги муаммоларни тизимли равишда ўрганиш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ва ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди. Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Slide 1 of 4