Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Аҳоли саломатлиги йўлида амалий ташаббус

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ташаббуси билан “LIFE MEDICAL” клиникаси томонидан сайлов округи ҳудудидаги аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тиббий кўрик давомида фуқаролар ўз саломатлигини текширтириш, мутахассис шифокорлар маслаҳатини олиш ҳамда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар юзасидан зарур тавсияларга эга бўлиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундай эзгу ташаббуслар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва фуқароларга яқиндан амалий кўмак беришда муҳим аҳамият касб этади.

Инсон қадри ва саломатлигига эътибор — энг устувор вазифа.

Slide 1 of 4