Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат томонидан мактабда ўрганиш ишлари олиб борилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан ҳудудидаги 36-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ташриф давомида мактабдаги таълим жараёни, ўқув хоналари ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим муассасасининг моддий-техник базаси билан танишилди. Шунингдек, мактаб раҳбарияти ва педагоглар билан мулоқот ўтказилиб, таълим сифати ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Бундай ўрганишлар таълим муассасаларида яратилган шароитларни янада яхшилаш, ўқувчилар учун муносиб муҳитни таъминлаш ҳамда таълим сифати ошишига хизмат қилади.

Slide 1 of 1