Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округидаги маҳалла кўчаларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Ушбу ишлар давомида маҳалла ҳудудларини тозалаш, кўчаларни тартибга келтириш, атроф-муҳитни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби амалий ишлар маҳаллаларнинг янада кўркам ва обод бўлиши, аҳоли учун қулай ва шинам муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Депутат томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар доимий равишда назоратга олиниб, аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Маҳаллаларни обод қилиш, аҳолига муносиб шароит яратиш йўлида бундай ишлар изчил давом эттирилади.

Аҳоли ва фаоллар ҳам ушбу хайрли ишларга фаол иштирок этиб, маҳалла ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Slide 1 of 4