35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

56-МАКТАБ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ ҚИЁФАДА
56-МАКТАБ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ ҚИЁФАДА
Янгиқўрғон туманида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида таълим муассасаларини янгилаш ва ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, реконструкция натижалари ва объектнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолати билан танишди.
Мактабни янгилаш учун 3,2 миллиард сўм йўналтирилди. Ушбу маблағ эвазига 80 ўринли ўқув биноси тўлиқ таъмирланди, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун замонавий спорт зали қурилди.
Мутасаддилар иштирокида синф хоналари, спорт иншооти, мактаб ҳудуди ва муҳандислик тармоқларининг ҳолати кўздан кечирилди. Айниқса, бажарилган ишларнинг сифати, хавфсизлик талаблари ҳамда ўқувчилар учун қулай муҳит яратилганига эътибор қаратилди.
А. Нажмиддинов мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини ниҳоясига етказиш ва мактабни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Slide 1 of 5