35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

МУСТАҚИЛЛИК ОБЪЕКТЛАРИ: 48-МАКТАБДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
МУСТАҚИЛЛИК ОБЪЕКТЛАРИ: 48-МАКТАБДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Нов маҳалласида жойлашган 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган реконструкция ишлари ҳамда объектни фойдаланишга топширишга тайёрлаш жараёнларини ўрганди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, мазкур мактабда 6 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 180 ўринли мавжуд ўқув биноси таъмирланиб, қўшимча равишда яна 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди. Натижада таълим муассасасининг умумий сиғими кенгайиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар янада яхшиланди.
Ўрганиш давомида қурилиш ва пардозлаш ишларининг сифати, синф хоналарининг ҳолати, зарур жиҳозларни ўрнатиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда мактабни янги ўқув йилига тўлиқ тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
А. Нажмиддинов масъулларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, барча ишларни сифатли якунлаш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ҳамда таълим муассасасини белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш учун тўлиқ тайёр ҳолга келтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Slide 1 of 3