Yangiliklar

КВП фаолияти ўрганилди

КВП фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган маҳалладаги қишлоқ врачлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш, дори-дармонлар таъминоти ҳамда тиббиёт ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳалла аҳолисининг тиббий хизматдан фойдаланишдаги мавжуд муаммолари тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга таклиф ва тавсиялар берилди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.