Yangiliklar

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
“Оғир туман” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон тумани Тиллатепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш ҳамда маҳалла қиёфасини ободонлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган мазкур маҳаллада амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Тиллатепа маҳалласида томорқа ерларини суғориш тизимини яхшилаш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолисининг кундалик турмуш шароитини яхшилаш, томорқалардан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.
Ўрганиш давомида ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, аҳоли мурожаатларини инобатга олиш ҳамда мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2