Yangiliklar

Хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси фаолияти ўрганилди.

Маҳаллаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этиш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда, Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши котибияти мудири А.Мадумаров, бош мутахассис И.Юсупов ҳамда 17-Пахтакор сайлов округи депутати З.Мирзарахимовалар иштирокида “Қорақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисининг иш фаолияти, уларнинг маҳаллабай ишлаш тизими асосида олиб бораётган амалий ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилинди.
“Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга кўрсатилаётган манзилли ёрдамлар ҳолати кўздан кечирилди.

Slide 1 of 4