Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Каримов “А.Авлоний” МФЙ “Обод махалла” дастури ижроси доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, "Хавфсиз ҳудуд" лойиҳаси асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг натижаларини (24 та тавсиявий саволнома асосида) ўрганди.
🗣️ Жумладан, махаллани тоза сақлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериш, майиший чиқиндиларни ўз вақтида худуддан олиб чиқиб кетиш, кўп қаватли уйларга туташ ички кўчаларда автоулов сақлаш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.
🗣️ Депутат А.Каримов ёшлар ва хотин-қизлар масаласи бўйича маъсуллар билан, худудда хуқуқбузарлик профилактикаси статистикаси хамда жиноятчилик содир этилишини олдини олишда махалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сухбалашди.
🛡 Худудда хуқуқбузарлик профилактикаси хамда жиноятчилик бўйича статистика маълумотларини олди.
🗣️ 2026-йилнинг 2-чораги якунлари бўйича туманда ПҚ-1 ижросини Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида махаллалар кесимида мухокамаси бўлиб ўтишини махалла еттилигига маълум қилди. Ушбу йўналишда чора-тадбирларни жонлаштиришни, хозирда “Яшил худуд”даги махаллани “қизил худуд”га тушиб қолмаслик чораларини кўриб боришни тавсия қилди.