Yangiliklar

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири Н. Дедаханова ҳамда 3-Ўнхаят сайлов округи депутати А. Абдуллаев томонидан Истиқлол маҳалласида маҳалла еттилиги ходимлари билан учрашув ва суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида маҳалла еттилиги томонидан ҳудудда аҳоли билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида сайловчиларнинг мурожаатлари ва таклифлари ҳам тингланди. Мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан масъуллар билан биргаликда ечимлар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ҳар бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслик ва фуқаролар муаммоларини манзилли ҳал этиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Маҳалла — аҳоли билан давлат ўртасидаги энг яқин ва ишончли кўприк.

Slide 1 of 1