Одамларни рози қилиш бугунги ислоҳотларнинг асосий мезони.
Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Одамларнинг кичик муаммоси ҳал бўлса, катта натижаларга олиб келади. Акс ҳолда улар йиғилиб-йиғилиб, ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳал бўлган ҳар бир мурожаат ортида эса ўнлаб, ҳатто, юзлаб одамлар ҳаётидаги ўзгариш, янгиланиш мужассам.
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Н.Эгамбердиев Гулистон шаҳар Маънавият маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалладаги мавжуд муаммолар хусусида фикр алмашиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ижроси назоратга олиниб тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.