Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalıq deputatları Nókis rayonlıq Keńesinde Agrar, suw xojalıǵı máseleleri hám ekologiya máseleleri boyınsha turaqlı komissiyasınıń gezektegi májlisi ótkerildi
янв.21
📌 DEPUTAT MÁHÁLLEDE
янв.21
📌 DEPUTAT AYMAQTAǴI KÓSHE BIYLERI MENEN USHIRASTI
янв.21
DEPUTATLAR QADAǴALAWI: XALIQTIŃ ABADANLIǴI - EŃ TIYKARǴI WAZIYPA!
янв.21
📌 XALÍQ PENEN AShÍQ SÓYLESIW - MAShQALALARDÍŃ ShEShIMINE QADEM
янв.21
➤ ÁMELIY JÁRDEM NÁTIYJESI: JÁNE 2 PUQARA JUMISQA ORNALASTÍ!
янв.21
📌 Deputat tárepinen “máhálle jetiligi” jumısları úyrenildi.
янв.21
💼 DEPUTATLÍQ QADAǴALAW
янв.21
📌 DEPUTATLAR “MÁHÁLLE JETILIGI” MENEN USHIRASTI.
янв.21
JOL QÁWIPSIZLIGI HÁM MÁHÁLLENIŃ IShKI KÓShELERI-ÁHMIETLI MÁSELELER DODALANDÍ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИДА ИШ ЖАРАЁНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИДА ИШ ЖАРАЁНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида иш куни белгиланган тартиб асосида, ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши, кунлик вазифаларни аниқ режалаштириш ҳамда масъулиятли ёндашув асосида бошланмоқда.

📌 Котибият мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан ўтказилган ишчи йиғилишда навбатдаги сессияга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳафта давомида иш режаси асосида ташкил этиладиган доимий комиссия йиғилишида сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ҳамда зарур ҳужжатларни сифатли тайёрлаш юзасидан котибият бош мутахассислари К. Эгамбердиев, Б. Ходжаева ва Ш. Алимирзаевларга тегишли топшириқлар берилди.

↗️ Шунингдек, йиғилишда туман Кенгаши депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб бориш, жойлардаги мавжуд муаммоларни тизимли ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таъсирчан депутатлик назоратини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📈 Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, депутатлик сўровлари ва назорат-таҳлил ишларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

✔️ Котибият фаолиятида интизом, масъулият, ташаббускорлик ва натижадорликни таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.