Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalıq deputatları Nókis rayonlıq Keńesinde Agrar, suw xojalıǵı máseleleri hám ekologiya máseleleri boyınsha turaqlı komissiyasınıń gezektegi májlisi ótkerildi
янв.21
📌 DEPUTAT MÁHÁLLEDE
янв.21
📌 DEPUTAT AYMAQTAǴI KÓSHE BIYLERI MENEN USHIRASTI
янв.21
DEPUTATLAR QADAǴALAWI: XALIQTIŃ ABADANLIǴI - EŃ TIYKARǴI WAZIYPA!
янв.21
📌 XALÍQ PENEN AShÍQ SÓYLESIW - MAShQALALARDÍŃ ShEShIMINE QADEM
янв.21
➤ ÁMELIY JÁRDEM NÁTIYJESI: JÁNE 2 PUQARA JUMISQA ORNALASTÍ!
янв.21
📌 Deputat tárepinen “máhálle jetiligi” jumısları úyrenildi.
янв.21
💼 DEPUTATLÍQ QADAǴALAW
янв.21
📌 DEPUTATLAR “MÁHÁLLE JETILIGI” MENEN USHIRASTI.
янв.21
JOL QÁWIPSIZLIGI HÁM MÁHÁLLENIŃ IShKI KÓShELERI-ÁHMIETLI MÁSELELER DODALANDÍ
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: ТАЪЛИМ ВА КУТУБХОНА ШАРОИТЛАРИ

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: ТАЪЛИМ ВА КУТУБХОНА ШАРОИТЛАРИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши 10-Ғайрат сайлов округи депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли томонидан ўз сайлов округидаги Гулшан МФЙ ҳудудида жойлашган 38-сонли мактабда ўрганиш ишлари олиб борилди.

📚 Ўрганиш жараёнида мактаб кутубхонаси мактаб директори ҳамда кутубхона мудираси иштирокида атрофлича кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун кутубхонада етарли миқдорда китоблар мавжуд.

🔍 Бироқ ўрганиш давомида қуйидаги муаммо аниқланди:

▫️ катта ёшдаги ўқувчиларнинг кутубхонада ўтириб мутолаа қилиши учун етарли шароит яратилмаган;

▫️ хусусан, стол-стуллар етишмаслиги сабабли китобхонлик жараёни тўлиқ йўлга қўйилмаган.

📌 Мазкур ҳолат юзасидан:

▫️ кутубхонада зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

▫️ ўқувчилар учун қулай ва замонавий мутолаа муҳитини яратиш мақсадида

тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда.

Шу орқали ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш ва уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.

Slide 1 of 1