Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Өзбекстан Республикасы Олий Мажлиси Нызамшылық палатасының депутаты Б.Алдамуратов, Халық депутатлары Нөкис районлық кеңеси 3-санлы Шортанбай сайлаў округинен М.Оразимбетова, хәм ӨзЛиДеП Нөкис районлық Кеңеси баслығының биринши орынбасары-аппарат басшысы Қ.Исмайлов Нөкис районы «Қырантаў» АПЖ аймағында жайласқан қәнигелестирилген мектебинде болып, мектептиң жумысы, билимлендириўдиң сапасы ҳәм жаратылған шараятлар менен жақыннан танысты.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ИСКЕРЛИГИНЕН
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ИСКЕРЛИГИНЕН
янв.21
Нөкис районда Президент Мүрәжатнамасында белгиленген ўазыйпалардың мазмуны ҳәм әҳмийетин түсиндириўге бағышланған илаж болып өтти
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ИСКЕРЛИГИНЕН
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
ДЕПУТАТ МӘҲӘЛЛЕДЕ
янв.21
ДЕПУТАТ МӘҲӘЛЛЕДЕ
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси ҳамда ”2026-2030-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича Республика анжумани

Маълумки муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари аниқ белгилаб бердилар. Мурожаатномада асосий эътибор инсон қадрини юксалтириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилди. Шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ислоҳ қилиш, ёшлар ва хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратиш муҳим вазифа сифатида қайд этилиб, қонун устуворлиги, очиқлик ва самарали давлат бошқарувини кучайтириш орқали Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси Мурожаатноманинг бош ғояси бўлди десак тўғри бўлади. 

Давлатимиз раҳбарининг бу ва бу каби ташаббусларининг туб замирида юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг аввало ҳаётдан, қолаверса олиб борилаётган одилона сиёсатга бўлган ишончини ошириш, истиқболда эса эртанги кунга бўлган ишончини оширишга қаратилган десак тўғри бўлади. Бу борада биз халқ ноиблари бир ёқадан бош чиқариб иш ташкил қилишимиз ва муҳтарам Президентимизга қўл-қанот бўлишимиз зарур.

Мазкур муҳокамаларнинг туб замирида инсон қадрини юксалтириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ошириш, камбағалликни қисқартириш каби устувор йўналишлар асосий ўринни эгаллайди десак тўғри бўлади. Шу билан бир қаторда, рақамлаштириш, экологик барқарорлик, самарали давлат бошқаруви, қонун устуворлиги ва фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Стратегия муҳокамалари очиқлик ва жамоат фикрига таяниш тамойили асосида олиб борилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга хизмат қилади деб ўйлайман ва тўлиқ ишонаман.