Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
янв.21
📌 Deputat sorawı jiberildi
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары унамлы шешилмекте
янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
“Яшил макон умумиллий лойихаси менинг округимда”

 Президентимизнинг вилоятимизга ташрифларида ҳудудда экологик вазиятни яхшилаш аҳолига қулай яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш эндиликда ҳар бир раҳбарнинг, жумладан маҳалланинг энг асосий вазифаларидан бири бўлиши такидланди. Барча тизим ва ҳудуд раҳбарларига махаллалар, аҳоли пунктлари кўп қаватли бино ҳовлиларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
бўйича тарғибот ишларини кучайтириш топширилди. Шу муносабат
билан Ромитан туман Кенгаши депутати Мўмина Жумаева 22-Ҳазортут сайлов округида маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан бир жойда тўпланиб бу хайрли ишни давом эттириш, фарзандларимиз ва невараларимизга кўчат қуриш ота-боболаримиздан қолган удум эканлигини “Ҳар бир оиланинг ўз боғи бўлиши”ни таъкидлаб, “Яшил макон” бўйича маҳалланинг “Йўл харитасини белгилаб олиш учун учрашув ўтказди. Кузда экиладиган ток қаламчаларини саралаш, данагидан кўпайтириладиган меваларнинг данагини тўплаш, ариқ ва дала четларига экиладиган кўчатлар ва
уруғларни саралаш бўйича маслаҳатлашди. Тут, жийда ва ўрик ниҳолларининг иқлимимизга мос келиши туфайли кўпроқ ариқ бўйларида, маҳалладан ўтувни канал бўйларида экишни режалаштирайлик. Депутат ҳар бир хонадонларга кирар экан, қизларимиз ва келинларимизга келгуси йилга барпо этиладиган гулзорларимизга гул уруғлари айниқса, райхон уруғларини йиғиб бориш бўйича тавсиялар берди.
Болаларимиз бугун биз табиатга берадиган меҳр ва эътиборимиздан албатта андоза олади. Чунки қуш уясида кўрганини қилади, дейди туман кенгаши депутати Мўмина Жумаева
  

Slide 1 of 1