Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ — ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ
янв.21
QARAQALPAQSTAN: JAŃA IMKANIYATLAR, JAŃA EKONOMIKALIQ MAQSETLER
янв.21
Tashrif davomida hududni kompleks rivojlantirish, aholi turmush darajasini yaxshilash, yangi ish o‘rinlari yaratish, tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash hamda zamonaviy infratuzilmani shakllantirish bo‘yicha aniq va amaliy vazifalar belgilandi.
янв.21
Inson qadri ulug‘langan, taraqqiyot yangi bosqichga ko‘tarilgan tashrif
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары тыңланбақта
янв.21
Қарақалпақстанның келешеги ҳаққында еки күн
янв.21
Халық депутатлары Нөкис қалалық Кеңесине 26-“Қумбыз аўыл” сайлаў округинен депутат Кадиров Қувондиқ Айитбаевич Нөкис қаласындағы «Көк өзек» мәкан пуқаралар жыйынының жумысларын үйренди.
янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони

 Давлатимиз раҳбарига
корхонада амалга оширилаётган ишлар, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, ер
ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш
борасидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Боғнинг умумий
майдони 330 гектарни ташкил этиши, энг муҳими, маҳаллий аҳоли учун 100 та муқим
иш ўрни яратилгани туманимиз қишлоқ аҳолиси учун муҳим имкониятдир. Доимий иш
ва даромад манбаига эга бўлиш орқали юртдошларимиз ўз ҳудудида меҳнат қилиб,
оиласи фаровонлигини таъминламоқда. Бу эса ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш,
аҳоли даромадларини ошириш ва қишлоқ жойларда турмуш сифатини яхшилашга хизмат
қилади. 

Корхонада АҚШда
селекция қилинган, шўр ерларга чидамли қора олхўри навларининг 69 гектар
майдонга 250 минг туп кўчати экилгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур тажриба
Қорақалпоғистон шароитида мавжуд ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, шўрланган
майдонларни қишлоқ хўжалиги айланмасига самарали жалб этиш ва юқори даромадли
маҳсулот етиштириш имкониятларини кенгайтириши билан муҳимдир. 

Айниқса, ушбу
навларнинг экилганидан сўнг қисқа муддатда ҳосилга кириши, ҳар бир тупдан юқори
ҳосил олиш имконияти ва меванинг қайта ишлаш учун қулай хусусиятларга эгалиги
аграр соҳада замонавий селекция ютуқларидан фойдаланишнинг самарасини
кўрсатади. 

Ердан оқилона ва
самарали фойдаланиш мақсадида дарахтлар орасига помидор экини жойлаштирилгани
эса бир майдондан бир вақтнинг ўзида бир нечта турдаги маҳсулот олиш, қўшимча
даромад манбаини яратиш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини
бермоқда. 

Бугунги кунда қишлоқ
хўжалигида энг долзарб масалалардан бири — сув ресурсларидан тежамкор ва
оқилона фойдаланишдир. Шу нуқтаи назардан, “ADM Agro” корхонасида ёпиқ дренаж
ва томчилатиб суғориш тизимларининг жорий этилгани айниқса эътиборга лойиқ. 

Янги технологиялар
орқали сув сарфининг сезиларли даражада камайтирилаётгани, сувнинг бевосита
ўсимлик илдизига етказиб берилиши ва минерал ўғитларнинг юқори самарадорлик
билан ўзлаштирилиши ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий ёндашувнинг
нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. 

Тизимнинг
автоматлаштирилгани эса катта майдонларни кам сонли мутахассислар ёрдамида
самарали бошқариш имконини беради. Бу, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигини
ошириш, ортиқча харажатларни камайтириш ва етиштирилаётган маҳсулот таннархини
мақбуллаштиришга хизмат қилади. 

Президентимизнинг
ушбу корхонадаги замонавий аграр тажриба билан танишгани биз — халқ депутатлари
учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Кегейли туманида қишлоқ хўжалиги аҳоли
бандлиги ва даромадларини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис ер ва сувдан
самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш, интенсив
боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасидаги ҳар бир
ташаббус ҳудуд тараққиёти учун муҳимдир. 

Давлатимиз
раҳбарининг Кегейли туманида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар билан
бевосита танишиб, замонавий агротехнологияларни қўллаш, ер-сув ресурсларидан
тежамкор фойдаланиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор
қаратаётгани бизга янада катта масъулият юклайди. 

Бугунги натижалар
Кегейли туманида қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқиш учун имкониятлар
мавжудлигини кўрсатмоқда. Энг муҳими, замонавий технология, илм-фан ва илғор
тажрибани маҳаллий шароитга мослаштириш орқали нафақат юқори ҳосилдорликка,
балки аҳоли фаровонлигини оширишга ҳам эришиш мумкин. 

Биз, халқ вакиллари
сифатида, ҳудудимизда амалга оширилаётган бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш,
уларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтиришга
қаратилган ташаббусларни кенгайтиришни муҳим вазифалардан бири деб биламиз. 

Кегейлида йўлга
қўйилаётган ушбу замонавий аграр тажриба келгусида бошқа ҳудудлар учун ҳам
амалий намуна бўлиб, қишлоқ хўжалигида юқори самарадорлик, сув тежамкорлиги ва
аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз. 

Халқ депутатлари
Кегейли туман Кенгаши Котибияти мудири  

Б.Искендеров