Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
янв.21
📌 Deputat sorawı jiberildi
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары унамлы шешилмекте
янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
Фарғона туман Кенгаши депутатлари иштирокида "Конституцияни такомиллаштириш давр талаби" мавзусида тарғибот тадбири

 “Конституцияни такомиллаштириш давр талаби 

Фарғона туман
Маданият уйида туманда фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат МТМ
мудиралари, мактаб психологлари СЭОМ ва Маданият ходимлари иштирокида "Конституцияни
такомиллаштириш давр талаби” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Д.Р.Мамажонова, туман ҳокими ХТ.Иномов, туман Кенгаши депутатлари О.Мадумаров,
О.Дадажонова ва туман Кенгаши котибияти мудири Ф.Мирзаевлар маъруза қилиб, янги
таҳрирдаги бош Қомусимизда алоҳида "Ёшлар" бобининг киритилиши, келажагимиз
бўлмиш ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, умумий ўрта ва профессионал
таълимнинг давлат зиммасига юклатиши каби янги нормаларнинг киритилиши ҳақида
айтиб ўтилди, ҳамда мазкур лойиҳанинг шаклланишида ёшларимизнинг берган таклифлари
60 фоиздан юқори бўлганлиги айниқса ҳурсанд қилганлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Мазкур Конституция лойиҳасидаги барча моддалар фақат ва фақат "Инсон қадри"ни улуғлашга
қаратилганлигини ва Ўзбекистон тарихида илк маротаба Конституцияга киритилган
ҳар бир моддани халқимизнинг ўзи таклиф қилганлигини билдириб, мазкур сиёсий
жараёнга бефарқ қарамай, 30-апрел куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол
қатнашиб, ҳар ким ўзининг эртанги куни учун овоз беришга чақирдилар. 

 

Фарғона туман Кенгаши котибияти 

Slide 1 of 1