Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
янв.21
📌 Deputat sorawı jiberildi
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары унамлы шешилмекте
янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти, Бўстон туманига ташрифи халқимиз учун чексиз мехр-қувонч, фахр-ифтихор олиб келди.

МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти, Бўстон туманига ташрифи халқимиз учун чексиз мехр-қувонч, фахр-ифтихор олиб келди. Юртбошимизнинг 2016 йилда туманимизга ташрифи Бўзликлар учун "Бахт қуши" ни олиб келган эди. Туманимиз вилоятни энг чекка худудларидан хисобланиб,саноати ривожланмаган энг қалоқ туманлардан бири хисобланади. Туманимизда фақат "Пахта тозалаш" заводи бор эди холос. Президентимизнинг 2016-йил ташрифидан сўнг туманимизда "Сайёра фаввораси " пахтани қайта ишлаб-чиқарувчи трикотаж фабрикаси қуриб битказилди ва ишга туширилди. Ушбу фабрикада мингдан ортик аёлларни бандлиги таъминланди. Шунингдек,кейинги беш йил давомида шунга ўхшаш йирик саноат корхоналаридан яна иккитаси қуриб битказилиб, йирик саноат корхоналар сони тўрттага етказилди. Бугун туманимизда пахтани калава ип шаклидан то тайёр кийим шаклига келтирувчи саноат корхоналарини бунёд этилиши ва минглаб аёлларни бандлигини таъминлангани давлатимиз рахбарининг туманимизга қилган ташрифлари ва эътибори натижасидир. Давлат раҳбари “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган тўқимачилик корхонасига ташрифи давомида аёллар билан самиймий сухбатида "Аёл бахтли бўлса-хаёт бахтли бўлади" деб билдирган тилаклари аёлларга бўлган мехр-мухаббатининг намунасидир. Ушбу корхонада ишловчи аёлларни аксарияти "Аёллар дафтари" га киритилган ишсиз аёлларни ташкил этиб, хозирда бандлиги таъминланган аёллардир. Ушбу ишларнинг барчаси Инсонларга эътибор ва Инсон қадрини улуғлаш шу бўлса керак. Бўстон туманида ана шундай саноат корхоналарини ишга туширилиши инсонлар тушига хам кирмаган бунёдкорлик ишлари эмасми,инсон қўли нималарга қодир эканлигини кўриб хайратланасан. Ушбу ислохатлар давлатимиз рахбарининг оқилона сиёсати натижасидир. Энг асосийси Андижон вилояти ахолисини юртбошимизга юзидаги мехр тўла табассуми, уларни хаётдан рози эканлигини белгиси деб биламан Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева

Slide 1 of 1