Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
янв.21
🎙 Депутатлық ушырасыў ҳәм пуқаралар қабыллаўы болып өтти
янв.21
⏰ Коррупцияға қарсы гүресиў - жәмийет раўажланыўының гиреўи
янв.21
⚡️Депутатлар сайлаўшылар менен ушырасыў өткерди
янв.21
Депутатлардың халық пенен ушырасыўы болып өтти.
янв.21
Депутатлар халық пенен ушырасыўы
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ташаббуси билан семинар ташкил этилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов раислигида навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, вилоятда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, Кенгаш котибиятлари мудирлари ҳамда бош мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарнинг асосий мақсади ҳудудий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлик корпуси ишини янада такомиллаштириш ҳамда қонун ижросини таъминлашда Кенгашларнинг ролини кучайтиришдан иборат бўлди. Тадбир давомида ҳудудий Кенгашлар фаолиятига доир бир қатор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва фаолият йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳар ва туман Кенгашлари раисларига фаолият самарадорлигини ошириш, депутатлар фаоллигини кучайтириш, доимий комиссиялар ишини тизимли ташкил этиш ҳамда жойларда аҳоли билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ вазифалар юклатилди.

Тадбир давомида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров сўзга чиқиб, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 2025 йил давомида фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шаҳар ва туман Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, иш жараёнларига замонавий ёндашувлар ҳамда самарали бошқарув механизмларини жорий этишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, бундай ўқув-амалий семинарларни келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Кенгаш раислари, Вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари йиғилиш мавзуси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб, ҳудудий Кенгашлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича амалий ташаббусларини илгари сурдилар.

Семинар якунида шаҳар ва туман Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, иш жараёнларига замонавий ёндашувлар ҳамда самарали бошқарув механизмларини жорий этишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, бундай ўқув-амалий семинарларни келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Slide 1 of 5