Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
янв.21
📌 Deputat sorawı jiberildi
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары унамлы шешилмекте
янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.

Бугун Навоий шаҳрида Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан жорий йилнинг 26–28 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ўқув-семинарда
белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув-семинар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари учун ташкил этилган эди. Семинар-йиғилишни халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши раиси Ғ.Алиев очиб берди ва олиб борди. У ўз чиқишида ўқув-семинар дастурида қамраб олинган 15 та муҳим мавзу бўйича батафсил тўхталиб, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, депутатлик назоратини кучайтириш, қонунлар ижросини таъминлаш борасида аниқ кўрсатма ва тавсиялар берди. Йиғилиш давомида халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамраев сўзга чиқиб, 2025 йил мобайнида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлили ҳамда 2026 йилга белгиланган энг устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди. У Кенгашлар фаолиятида тизимли иш юритиш, қарорлар ижросини мунтазам мониторинг қилиш, ҳисоботларни тўғри юритиш ҳамда аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Рузиқулов ҳам маъруза қилиб, ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва ижросини назорат қилишда депуталик гуруҳлари фаолиятни янада жонлантириш ҳамда
очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратди. Семинар таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилиб, унда мавжуд камчиликлар очиқ муҳокама қилинди, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва вазифалар белгиланди. Йиғилиш якунида
иштирокчиларга белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
  

Slide 1 of 7