Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлар өз сайлаў округлеринде есабат ушырасыўларын өткерди
янв.21
Есабат тыңланды
янв.21
📌 ДЕПУТАТ СОРАЎЫ ЖИБЕРИЛДИ
янв.21
📌 Deputat sorawı jiberildi
янв.21
Пуқаралардың мүрәжатлары унамлы шешилмекте
янв.21
⏰ «Мадат» мәмлекетлик емес комерциялық емес шөлкеми ҳәм Халық депутатлары қалалық Кеңеси арасында өз-ара бирге ислесиўди буннан былай да беккемлеў мақсетинде бирге ислесиў меморандумына қол қойылды.
янв.21
Қоллап-қуўатлаўдан турақлы абаданлыққа қарай: кәмбағаллықтан шығыў формуласы
янв.21
⏰ Депутатлар қатнасыўында пуқаралар ушырасыў болып өтти
янв.21
⏰ Ушырасыў даўам етпекте
янв.21
Депутатлар сайлаўшылары менен ушырасыў өткерди
Учқўрғон туманида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув ўтказилди

Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашига 18-Истиқбол сайлов округидан сайланган депутат С. Эргашева томонидан ҳудудда “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари ва бу иллатга қарши курашда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида депутат С. Эргашева коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасида олиб борилаётган устувор йўналиш эканини таъкидлаб, жамиятда қонун устуворлиги ва шаффофликни таъминлашда ҳар бир фуқаронинг масъулияти муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди, таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбир якунида коррупцияга қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттириш ҳамда аҳоли билан бевосита мулоқотларни янада кучайтириш режалаштирилгани маълум қилинди. 

Slide 1 of 3