35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🌿 NAVOIY SHAHRIDA ZAMONAVIY DAM OLISH MASKANI BARPO ETILADI
янв.21
🏫 YANGI QURILAYOTGAN AL-XORAZMIY MAKTABIDA QURILISH JARAYONI O‘RGANILDI
янв.21
ISSIQLIK TA’MINOTI XIZMATLARI BO‘YICHA O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
🚦 Yo‘l harakati xavfsizligi masalasi o‘rganildi
янв.21
“Ishonch” mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Nogironligi bo‘lgan shaxslar va nuroniylarga yaratilgan imtiyozlardan foydalanish holati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazining ijodiy xonasi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazining cholg‘u asboblari holati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazi ansambli faoliyati o‘rganildi
янв.21
📚 Madaniyat va ma’rifat markazi kutubxonasi faoliyati o‘rganildi
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН СУДЛАРИ УЧУН ҚУРИЛАЁТГАН ЯНГИ БИНОДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН СУДЛАРИ УЧУН ҚУРИЛАЁТГАН ЯНГИ БИНОДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан Янгиқўрғон туманида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича туман судлари учун қурилаётган янги бинонинг қурилиш жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида объектда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, қурилиш жараёнларининг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилгани, белгиланган муддатларга риоя қилиниши, қурилиш материалларининг сифати, ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, қурилиш майдонида масъул мутахассислар билан суҳбат ўтказилиб, объектда олиб борилаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар, қурилиш босқичлари ва объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш масалалари муҳокама қилинди. Қурилиш ишларини сифатли бажариш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ҳар бир жараённи белгиланган талаблар асосида ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Лойиҳага мувофиқ, янги суд биноси замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида бунёд этилади. Бинода суд жараёнларини самарали ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда суд ходимларининг фаолият юритиши учун қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Янги бинонинг ташқи ва ички кўриниши замонавий меъморий ечимлар асосида шакллантирилиб, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, фуқароларнинг бинога эркин ва хавфсиз кириб-чиқиши учун қулай йўлаклар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Объектнинг умумий қиймати 26 миллиард 763 миллион 10 минг 925 сўм 60 тийинни ташкил этади. Қурилиш ишлари 2026 йил 1 июлда бошланган бўлиб, объектни 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топшириш белгиланган.
Мазкур объектнинг буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти.
Бош пудратчи — «TEXNO QURILISH-889» масъулияти чекланган жамияти.
Бош лойиҳачи — «Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси.
Янги суд биносининг барпо этилиши туманда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир амалий натижаси бўлиб, судлар фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, мазкур бино фуқароларнинг суд органларига мурожаат қилиши учун қулай муҳит яратиш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш, суд жараёнларининг очиқлиги ва самарадорлигини таъминлаш, соҳа ходимларининг муносиб меҳнат шароитларида фаолият олиб бориши учун кенг имкониятлар яратади.
Ўрганиш якунлари бўйича қурилиш ишларини белгиланган режа ва муддатлар асосида сифатли давом эттириш, объектдаги ҳар бир жараённи доимий назорат қилиб бориш ҳамда янги бинони ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 3