КОТИБИЯТДА ИШ КУНИ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШ БИЛАН БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибиятида иш куни белгиланган тартибда, ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши ҳамда кунлик вазифаларни тўғри режалаштиришдан бошланди.
Бугунги йиғилишда ижро интизомини таъминлаш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ҳамда уларга белгиланган муддатларда жавоб хатлари юборилишини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу йўналишдаги вазифалар бош мутахассислар К. Эгамбердиев ва Ш. Алимирзаевларга юклатилди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ижтимоий тармоқларда ҳафталик иш режалари асосида ёритиб бориш, депутат сўровларини юбориш ҳамда уларга сифатли жавоблар олинишини мониторинг қилиш вазифаси бош мутахассис Б. Ходжаевага топширилди.