Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Navoiy shahar Kengashi deputati yoshlar bilan uchrashdi
янв.21
Hashar — elga yarashar!
янв.21
Bog‘chalarda bolalar xavfsizligini ta’minlash – eng ustuvor masala
янв.21
#PAYSHANBA_YOSHLAR_KUNI
янв.21
#PAYSHANBA_YOSHLAR_KUNI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI NAVOIY SHAHAR KENGASHI DEPUTATI, SHAHAR HOKIMI “YOSHLAR KUNI” DOIRASIDA TIBBIYOT TEXNIKUMDA BO‘LDI
янв.21
AHOLI MUAMMOLARI VA NARX-NAVO BARQARORLIGI E’TIBOR MARKAZIDA
янв.21
ZARAFSHAN GOLDEN GROUP tomonidan taqdim etilgan investitsion loyihalar muhokama qilindi
янв.21
Turon mahallasida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati Aziza Marksovna Navoiy viloyati bolalar ko‘p tarmoqli tibbiyot markazida
SAMDU rektori, senator Rustam Xolmurodov talabalar, ziyolilar, ota-onalar va nuroniylarga murojaat yo‘lladi

Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган мулоқотидан келиб чиқиб мурожаат қилмоқчиман.

Азиз талабалар!

Президентимиз учрашув давомида жуда катта имкониятлар портфелини сизга тақдим этди. Ҳар бир ёш у талаба бўладими, ҳунарманд бўладими, ишчи-хизматчи бўладими, тадбиркор ёки фермерми, давлатимиз раҳбари илгари сурган имтиёз ва қулайликлардан унумли фойдаланиши керак. 

Президентимизнинг учрашувдаги нутқини чуқур ўрганишингиз, таҳлил қилишингиз, ҳар бирингиз ўз ҳаётингизга татбиқ қилишингиз керак.

Ҳурматли, профессор-ўқитувчилар, зиёлилар, олий ўқув юртлари мутасаддилари!

Ҳар бир талаба-ёшга ўз фарзандингиз қаторида қарашингиз, меҳр кўрсатишингиз, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишингиз зарур.

Президент учрашувда билдирган фикрларни ёшларимиз онгига сингдиришда виждонан жонбозлик кўрсатишингиз керак.

Бу аввало, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратишдан бошланади. Билим беришда ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилишингиз зарур. Бу борада замонавий технологиялар ва интернет имкониятидан тўғри ва ўринли фойдаланиш муҳим.

Жадид боболаримиз ўз ҳисобидан мактаблар очишган, босмахоналар барпо этишган, китоб, журнал, газеталар чоп қилишган.

Биз ҳеч бўлмаганда, болаларимизни яхши ўқитиб, натижалар кўрсатишимиз зарур.

Қадрли ота-оналар!

Президент сизнинг болаларингиз учун шунчалик жон куйдираётган бир пайтда Сиз ва бизнинг лоқайд бўлишга ҳаққимиз йўқ! Болаларимизнинг яхши ўқиши, ҳунар ўрганиши, тадбиркорлик қилиши учун Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мактаб, техникум ёки олий ўқув юртида таҳсил олаётган болаларингизнинг ўқишини назорат қилинг. Уларни дарсдан ташқари вақтларда нималар билан бандлигига қизиқинг.

Ўқитувчи ва тарбиячилар билан яқин алоқа ўрнатинг. Фарзандингизда кечаётган ҳар қандай психологик ўзгаришларга бефарқ бўлманг. Президент яратиб берган шароитлардан болангиз тўғри фойдалана олса, эртага нафақат ўзини, балки бутун оиланинг тақдирини ўзгартириб юборади.

Ота-она ва таълим даргоҳи тушунчасидан, аввало, Сиз манфаатдор эканлигингизни унутманг!

Муҳтарам нуронийлар!

Ҳаётда тўплаган катта тажрибангиз - кўрган-кечирганларингиз ҳақида ёшларимизга ҳикоя қилиб беришингиз жуда муҳим. Уларнинг келажакда ватанпарвар, миллатпарвар бўлиб улғайишида масъул эканлигингизни алоҳида таъкидлашни истайман.

Ёшлар онгини турли бало-офатлардан ҳимоя қилишга, “Ота-она -  таълим муассасаси – маҳалла” концепциясига амал қилишда, албатта Сизнинг ёрдамингизга таянамиз.

Қолаверса, Президентимиз билдирган ҳар бир фикр-мулоҳазаларнинг мазмун-моҳиятини ота-оналарга, ёшларга етказиш ва тарғиб қилиш учун масъулсиз. 

Slide 1 of 1