Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Saylovchilar bilan ochiq muloqot: mahallalarda hamkorlikni kuchaytirishga e’tibor
янв.21
Xalq deputatlari Navoiy shahar Kengashi deputati, Navoiy davlat universiteti rektori M. Kalonov Dushanbe shahridagi xalqaro forumda ma’ruza qildi
янв.21
Istiqlol MFYda nogironligi mavjud shaxslar uchun yaratilgan imkoniyatlar tahlil qilindi
янв.21
Joriy yilning 12-mart kuni Navoiy shahridagi Hayot MFY binosida hokim va uning o‘rinbosarlari ishtirokida sayyor qabul o‘tkazildi.
янв.21
Joriy yilning 12-mart kuni Xalq deputatlari Navoiy shahar Kengashi deputati, shahar hokimi Dilmurod Ergashev boshchiligida Hayot mahallasi binosida navbatdagi sayyor qabul o‘tkazildi.
янв.21
Deputat fuqarolar bilan uchrashib, umumxalq hasharida faol ishtirok etdi
янв.21
SAYLOVCHILAR BILAN OCHIQ MULOQOT VA HAMKORLIK — MUAMMOLAR YECHIMI YO‘LIDA
янв.21
DEPUTAT VA SAYLOVCHILAR UCHRASHUVI
янв.21
"PAYSHANBA YOSHLAR KUNI"
янв.21
MUROJAATLAR OʻRGANILDI
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ЯНГИ БОСҚИЧ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР АНИҚ ВА МАНЗИЛЛИ

Мамлакатимизда ҳудудларни барқарор ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлаш давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш тарихий аҳамиятга эга муҳим сиёсий-амалий воқеа сифатида баҳоланади.

Ушбу йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган батафсил тақдимоти Давлат раҳбари томонидан қабул қилингани, қўллаб-қувватлангани ва унинг асосида аниқ вазифалар белгилаб берилгани айни пайтдаги ислоҳотларнинг очиқлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига таяниб амалга оширилаётганини яққол намоён этди.  

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёйев Қорақалпоғистонни ривожлантириш масаласи доимий эътибор марказида эканини таъкидлаб, тақдимотда илгари сурилган ташаббуслар ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятини тўлиқ ишга солишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди. Давлат раҳбари томонидан ушбу таклифларнинг қабул қилиниши Жўқорғи Кенгес ва ижро ҳокимияти органлари фаолиятига юксак ишонч белгиси сифатида баҳоланади. 

Йиғилиш давомида саноатни диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам манзилли вазифалар белгиланди.
 

Айниқса, ижтимоий соҳада аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш борасида илгари сурилган таклифлар йиғилишнинг амалий аҳамиятини янада оширди. Бу эса Қорақалпоғистонда олиб
борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилгани, ҳар бир қарор ҳаётда ўз ифодасини топиши лозимлигини англатади.
 

Депутат сифатида таъкидлаш жоизки, Жўқорғи Кенгес Раисининг тақдимоти асосида Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни жойларда сифатли ижро этиш, уларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини ўрнатиш ҳамда аҳоли билан доимий мулоқот орқали муаммоларни ҳал этиш бизнинг асосий масъулиятимиздир. Қабул қилинган ҳар бир қарор халқ ҳаётида сезиларли ўзгаришлар қилишга хизмат қилиши шарт. 

Хулоса қилиб айтганда, мазкур йиғилиш Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. Жўқорғи Кенгес тақдимотининг Давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиши ҳудуд равнақи йўлидаги ишончли ва мустаҳкам сиёсий асосдир. Белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш эса барчамиздан бирдек масъулият, ташаббус ва фидойиликни талаб этади. 

 Лола ХОЖАНИЯЗОВА, 

Беруний тумани “Халқ минбари” газетаси Бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, туман Кенгашига O‘ZLIDEPдан
сайланган депутат.