Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН УЧҚУДУҚДА ЯНГИ ГУЛ ДЎКОНИ ИШ БОШЛАДИ
янв.21
Сенат Маркази семинар ўтказди
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.
янв.21
Joriy yilning 11-fevral kuni xalq deputatlari Navoiy viloyat, tuman va shahar Kengashlari kotibiyat xodimlari uchun seminar tashkil etildi.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият

 Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида
атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюриб,
марҳум хотирасига эҳтиром кўрсатгани, оила аъзолари ва яқинларининг ҳолидан
хабар олгани халқимиз қалбида катта таассурот қолдирди. 

Давлатимиз
раҳбарининг бу ташрифи, аввало, инсон қадри ва хотирасига бўлган юксак
эътиборнинг ёрқин намунасидир. Ташриф давомида Қуръони карим тиловат қилиниб,
марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилингани, унинг ибратли ҳаёт йўли, эл-юрт
равнақи йўлида амалга оширган эзгу ишлари ва кўп йиллик самарали меҳнати ёдга
олингани барчамиз учун катта маънавий аҳамиятга эга. 

Каллибек Камалов
бутун фаолияти давомида Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти,
аҳоли фаровонлигини таъминлаш, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,
ҳудуднинг салоҳиятини юксалтириш йўлида сидқидилдан меҳнат қилган фидойи
раҳбарлардан бири эди. Унинг ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти бугунги авлод учун
ўзига хос ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. 

Айниқса, давлатимиз
раҳбарининг марҳумнинг ҳаёт йўли ва хизматларини юксак эҳтиром билан ёдга
олгани, ўтганлар хотирасини қадрлаш, катта авлод вакилларини эъзозлаш ёш авлод
тарбиясида муҳим ўрин тутишини таъкидлагани эътиборга моликдир. 

Зеро, халқимизда
азалдан инсонни тириклигида қадрлаш, ҳаётдан кўз юмганлар хотирасини эъзозлаш,
уларнинг эзгу ишларини ёдда сақлаш каби улуғ қадриятлар шаклланган. Бугунги
кунда ушбу анъаналар давлат сиёсати даражасида давом эттирилаётгани, инсон
қадри ва унинг шаънини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга
ғурур бағишлайди. 

Президентимизнинг
Каллибек Камалов хонадонига ташрифи нафақат марҳум хотирасига ҳурмат, балки
унинг оиласи ва яқинларига кўрсатилган юксак эътибор ва маънавий кўмак сифатида
ҳам катта аҳамият касб этади. Бундай ғамхўрлик халқ ва давлат ўртасидаги ўзаро
ҳурмат, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик тамойилларининг нақадар муҳим эканини яна
бир бор намоён этади. 

Биз, халқ вакиллари
сифатида, давлатимиз раҳбарининг ушбу ташрифидан катта маънавий сабоқ оламиз.
Айниқса, катта авлод вакилларининг ҳаёт тажрибаси, уларнинг эл-юрт олдидаги
хизматларини қадрлаш, улар қолдирган эзгу меросни асраб-авайлаш ва ёш авлодга
етказиш ҳар биримиз учун муҳим вазифадир. 

Каллибек Камалов
сингари юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган инсонларнинг номи ва эзгу ишлари
халқимиз хотирасида абадий сақланади. Уларнинг ҳаёт йўли ёш авлодни Ватанга
садоқат, халққа хизмат қилиш, масъулият ва фидойилик руҳида тарбиялашда муҳим
аҳамият касб этади. 

Президентимизнинг
Қорақалпоғистонга ташрифи ва инсон хотирасига бўлган бундай юксак эҳтироми
барчамизни янада бирлаштириб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида
сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди. 

Каллибек Камаловнинг
порлоқ хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланади. Марҳумнинг жойлари жаннатдан,
охиратлари обод бўлсин. Яқинларига сабр-тоқат ва матонат тилаймиз. 

Халқ депутатлари
Кегейли туман Кенгаши раиси

Б. Матеков  

Slide 1 of 1