Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.
янв.21
Joriy yilning 11-fevral kuni xalq deputatlari Navoiy viloyat, tuman va shahar Kengashlari kotibiyat xodimlari uchun seminar tashkil etildi.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ V СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ V СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

✅Бугун Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди. 

✅Мажлисда депутатлар Учқудуқ тумани сектор раҳбарларининг 2024 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ҳисобот даврида амалга оширган ишлар ҳамда мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

УЧҚУДУҚ ТУМАНИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

✅Бугун халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси кун тартибида 2025 йилда Учқудуқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисидаги масала муҳокамалар майдонида бўлди.

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармонини Учқудуқ туманида ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юқори ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш, яшил тамойил ва ёндашувларни кенг жорий этиш, иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга доир кўплаб чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Slide 1 of 10