Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.
янв.21
Joriy yilning 11-fevral kuni xalq deputatlari Navoiy viloyat, tuman va shahar Kengashlari kotibiyat xodimlari uchun seminar tashkil etildi.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди

 Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди


Бугун, 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим қонунлар ва масалалар муҳокама қилинди. Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Нажмиддинов, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг котибият мудирлари, вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.


Мажлис давомида сенаторлар томонидан:
🔹 электрон тижорат тизимини ривожлантириш;
🔹 миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти
талабларига мослаштириш;
🔹 болалар ҳуқуқларининг кафолатларини
кучайтириш;
🔹 тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган
хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш;
🔹 суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом
эттириш;
🔹 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
🔹 иқтисодиёт ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлашга оид қатор қонунлар кўриб чиқилди.


Ялпи мажлисда сенаторлар қабул қилинаётган қонунларнинг аҳоли манфаатлари,
инсон ҳуқуқлари ҳимояси ҳамда давлат бошқаруви самарадорлигини оширишдаги
аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.


Таъкидланганидек, янги қонун ва қарорлар:
фуқароларнингҳуқуқий ҳимоясиникучайтириш;
тадбиркорликмуҳитини яхшилаш;
очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;
ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш;
халқаро стандартларга мос қонунчилик базасини
яратишга хизмат қилади. 

   

Slide 1 of 3