Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Хатирчи тумани, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаронинг мурожаати ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
Ислоҳотлар ва ўзгаришлар майдонига айланган Когон тумани!

 Ислоҳотлар ва ўзгаришлар майдонига айланган Когон тумани! 

2024-йилнинг биринчи ярим йилликда туманимиз ҳокими ташаббуси билан Когон туманидаги 23 та маҳаллада жами 461 та микро лойиҳалар ишга туширилиб 1 112 нафар, тадбиркорлар ва банк мижозлари билан учрашувлари натижасида 1522 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 287 нафар фуқарога 2,3 млрд. сўм гаровсиз кредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 42 дона трансформатор пункти,
92,8 км паст кучланишли хамда 26,5 км юкори кучланишли электр узатиш хаво тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
 

Жумладан: Х.Якшаба маҳалла фуқаролар йиғинида ахолини электр энергиясини яхшилаш мақсадида Хўжаларкент қишлоғига 20 дона мустаҳкам темир бетон таянчлар ўрнатиб берилди. Ўба чўли маҳалла фуқаролар йиғинида 12 дона юқори кучланишли темир бетон таянчлар янгидан ўрнатиб берилди. 

Газ таъминотини яхшилаш ва йўқотишларни камайтириш бўйича 3,3 км тармоқлар реконструкция қилиниб, 2 та газ тақсимлаш пунктлари мукаммал
таъмирланди.
 

2024-2025 йиллар куз-қиш даврида ичимлик суви истеъмолчиларига марказлашган ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида аниқ режаларимизни белгилаб олганмиз.  

Мавсум давомида, 3,9 км ичимлик суви тармоқлари янгидан ўказилиб, 1 дона насос ускунаси жорий таъмирланди. 

“Замин фонди” лойиҳаси доирасида тумандаги 2 та мактаб – Сиёз Поён МФЙдаги 17-мактаб ва Сорғун МФЙ даги 7- сон мактабларда 27-30 метр ер тагидан сув
олиниб, замонавий фильтр ускуналари ёрдамида ичимлик сувини Давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатда етказиб берилмоқда.
 

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа доирасида 2 та мактабда замонавий ҳожатхона ва ювиниш хоналари қурилиб, канализация тармоқлари ўтказилиб, замонавий
канализация иншоотлари қурилди.
 

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ҳам аниқ вазифаларимиз белгиланган. 

“Когон қурилиш монтаж тамир” МЧЖ томонидан Когон туманидаги 58 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 25 та умумтаълим мактаблари, 14 та мактабгача таълим ташкилотлари, 12 та тиббиёт муассасалари, 2 та маданият ва 2 та спорт муассаларида 145 та янги иситиш қозонлари, муассасаларнинг иситиш тизимини
мукаммал тамирлаш, электр таъминлаш ускуналари ўрнатиш, бошқа таъмирлаш ишлари бажарилди.
 

Шунингдек туманда 9 та МФЙда 1 млрд 232 млн. сўм эвазига 14,9 км ички йўлларни шағаллаштириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 7,4 км йўл шағаллаштирилди. “Хўжа Якшаба”, “Янги ҳаёт”, “Ниёз ҳожи”, “Ўзбекистон” МФЙларда 2 млрд. 530 млн. сўм эвазига 4,6 км ички автомобиль йўллари асфальтлаштирилди. 

Халқимизда тўйга тўёна билан бориш анъанаси бор. Мустақиллик байрами арафисида туманимизда бир қатор ижтимоий ва инвестициявий объектларнинг ишга
туширилиши режалаштирилган бўлиб, “Ниёзҳожи” маҳалласида жойлашган 19-мактабнинг янги биноси, Давлат хизматлари маркази биноси қуриб фойдаланишга топширилиши шулар жумласидандир.
 

Шу билан бир қаторда, “Чолоки”, “Янгиҳаёт” “Навруз” маҳаллаларида янги мактабгача таълим ташкилотлари, “Мустақиллик” маҳалласида маҳалла маркази
биносининг қурилиши аллақачон бошлаб юборилган бўлиб, уларни ҳам тез фурсатларда фойдаланишга топширишни режалаштирилган.
 

Туманимизда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган амалий ишлар
“Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилмоқда. Ўтган 2023 ҳамда 2024-йилнинг жорий даврида туманда оналар ўлими, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилмади.
 

Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича 34 та ногиронлик аравачаси, 3 та электрон юритмали аравача, 3 та болалар аравачаси, 42 та хасса, 12 та қўлтиқ
таёқ ва бошқа махсус мосламалар берилди.
 

Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда юз бераётган беқиёс янгиланишларнинг, юртимиз
ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги намунасидир.
  

Slide 1 of 1