Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Хатирчи тумани, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаронинг мурожаати ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси—тараққиётимиз кафолати

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси Ватанимизнинг истиқболдаги ривожланиши жараёнидаги янги режа ва истиқболларни белгилаб бериши, янгиланаётган мамлакатимизнинг янада тараққий топиши учун устувор вазифаларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, мамлакат равнақи йўлидаги улкан аҳамияти ҳамда бу жараёнда давлат бошқарув идораларининг иштироки ва ўрни, 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга бағишланган ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. 

Республика “Тараққиёт стратегияси” маркази мутасаддилари, Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик Палатаси, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар  депутатлари, экспертлар, вилоятдаги дахлдор идора ва ташкилотлар мутасаддилари, zoom орқали шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан масъуллар, олий таълим даргоҳлари ректорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлган тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов очди.  

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат келгуси 7 йилда Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгиловчи муҳим дастур ҳисобланиб, унда 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсадга эришиш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида турли соҳалардаги ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, экологик барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш каби йўналишлардаги вазифалар аниқ, тизимли белгиланган. Албатта, бу жараёнда бевосита масъул ташкилот, идора ва муассасалар қаторида давлат ҳокимияти бошқарув идоралари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ҳам ўзига хос улуши бор. Ўқув-амалий семинарида айнан ана шу жиҳатлар вилоят ҳокимлигининг барча соҳаларда барқарорликни таъминлашдаги стратегик мақсадлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа ва истиқболли ташаббуслар аҳамияти борасида сўз юритилди. 

– Мазкур стратегияда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ташаббуслар аниқ мақсадлар қаторида кўрсатилган, – деди республика “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков.—Бу албатта, Ўзбекистоннинг мамлакат ичкарисида ҳам, унинг ташқарисида ҳам мақсадлари очиқлиги, ошкоралиги, ишончли ҳамкор, ишончли майдон сифатида мавжудлигини таъминлайди. Чунки давлатимиз билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатаман, инвестиция киритаман, деган чет эллик инвесторлар шубҳасиз бу режаларга синчковлик билан қарайди. Шу маънода ҳам “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимизнинг улкан мақсад-муддаоларини намоён этадиган муҳим ҳужжат саналади. 

Қолаверса, “Ўзбекистон–2030” стратегиясида халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш, юртимиз аҳолисига даромад манбаларини яратиб бериш орқали оилалар моддий манфаатдорлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини яхшилаш, экологик номутаносибликларни бартараф этишга кўмаклашиш, эртамиз эгалари—ёшлар таълим-тарбияси ва жамиятдаги фаоллигини таъминлаш учун муносиб шарт-шароитни ҳозирлаш, бу жараёнда ҳокимликлар, давлат бошқарув идоралари масъулиятини янада оширишга эътибор қаратиш, тизим фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ўрин олган. Бугунги учрашувимизда ҳам айнан ана шу жиҳатлар борасида фикр алмашдик. Бу борада халқаро тажрибаларнинг зарурати ва янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклифларни ўргандик.  

Шунингдек, семинар тадбирида вилоятимиздан сайланган сенатор Абира Ҳусейнова, шунингдек, Қонунчилик Палатаси депутатлари Назиржон Собиров, Умида Раҳмонова, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши котиби Мақсуд Мухаммедов, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов, “Юксалиш” ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳамза Рўзиев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Марҳабо Пардаевалар сўзга чиқдилар. “Ўзбекистон—2030” стратегияси мамлакатимиз ҳаёти, келажаги, тараққиёти, унинг жаҳон миқёсидаги обрўсининг юксалишида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.  

Стратегия халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши билан долзарбдир.  

Дарвоқе, республика “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон—2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровнома мамлакатимиз бўйлаб ўтказилмоқда. Сўровнома саволлари жуда содда ва аниқ тузилган бўлиб, ўзини шу юрт тараққиётига дахлдор деб билган ҳар бир фуқародан унда фаол иштирок этишни, ўз ҳудудида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига ҳисса қўшишни тақозо этади.  

Slide 1 of 19