"Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва спорт тадбирлари"
Ҳафтанинг сешанба куни "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва спорт тадбирлари" дастури доирасида Учқудуқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Нажмиддинова ва ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Д.Камоловалар томонидан Йўлчилар ОФЙ да яшовчи янги турмуш қурган оила ўрганилди ва репродуктив саломатлик ва эрта туғруқни олдини олиш бўйича керакли тавсиялар берилди.