Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

 Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи, турмуш сифатини яхшилаш, миллий хавфсизлиги ва мамлакат мустақиллигини барқарор сақлашнинг асосий йўналиши сифатида алоҳида эътибор берилмоқда.

      Мазкур йўналишда, туманда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга ошириш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириб, бозорлардаги нарх-навони арзон қилиш натижасида одамларни рози қилишимиз энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

     Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет,иқтисодий ислоҳотларни амалга шириш,инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида худди ана шу мавзу доирасида фикр юритилди. 

    Мазкур масалада туман ҳокимлиги молия, иқтисод ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассис Санжар Хўжаевнинг маърузаси тингланиб, муҳокама этилди. 

       Музокараларда туман Кенгаши депутати Махфират Атоева, туман Кенгаши котибият бош мутахассиси Шахруз Тағоев, 

"Деҳқон бозори" МЧЖ иқтисодчиси Эркин Норовлар қатнашиб, ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Slide 1 of 1