35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.
янв.21
Joriy yilning 11-fevral kuni xalq deputatlari Navoiy viloyat, tuman va shahar Kengashlari kotibiyat xodimlari uchun seminar tashkil etildi.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
МУНОСАБАТ

 2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар мазмун-моҳияти тўғрисида муносабат  

  

Жорий йилнинг 10-11 июн кунлари бўлиб ўтган Форумга дунёнинг ривожланган
давлатларидан йирик инвесторлар ташриф буюриб, улар учун форум доирасида
инвестиция кўргазмаси ташкил қилинди. Ушбу кўргазманинг ташкил қилиниши маҳаллий ва хусусий компаниялар учун миллий маҳсулотларни намойиш қилиш ва бу орқали маҳсулотларимизни дунё бозорларига танитиш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.
 

Бу йилги форум катта кўламда ўтказилиши билар бир қаторда, халқаро инвесторлар эътиборига энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 30 млрд АҚШ долларидан ортиқ инвестиция лойиҳалари тақдим этилмоқда.  

Форум натижалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан имзоланган инвестиция ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилди. Унда барча босқичлар, муддатлар ва масъуллар аниқ белгиланди. Шунингдек, форумда ҳамда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида хорижий инвесторлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни жорий қилиш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилган. 

Мутасаддиларга тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида истиқболли лойиҳалар тўпламини шакллантириш вазифаси қўйилди. 

Форум мамлакатимизнинг инвесторлар олдида халқаро имижини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш, янги технологиялар ва хизматларнинг пайдо бўлиши, тадбиркорликнинг ривожланиши ҳамда мамлакатимизда ишсизлик даражасининг камайишига хизмат қилади. 

Бу эса ўз ўрнида юртимиз аҳолисини ҳам моддий ҳам маънавий, ҳам иктосодий жихатдан қўллаб-қувватлашга тамал тоши бўлиб хизмат қилади.  

  

Халқ депутатлари Учқудуқ туман

Кенгаши депутати У.Худойқулов

   

Slide 1 of 1