Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
Миллий бренд - маҳаллий саноатни барқарор ривожлантириш демак

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги стратегик вазифаларни белгилаш борасида аниқ ва мақсадли йўналишлар кўрсатиб берилди. Жумладан, миллий брендларни шакллантириш ва уларни халқаро бозорга олиб чиқиш бўйича янгича тизим жорий этилиши мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. 

Президентимиз таъкидлаганларидек, бугунги таҳликали ва глобал ноаниқ шароитда ҳар бир давлат, энг аввало, аҳоли бандлиги ва иқтисодий барқарорликка энг катта ҳисса қўшаётган соҳаларни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Мамлакатимизда тўқимачилик, мебелсозлик, заргарлик ва қурилиш материаллари каби соҳалар
нафақат иқтисодий ўсишни таъминлаш, балки миллий брендлар орқали мамлакат имижини шакллантиришда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий бренд — бу оддий маҳсулот эмас, балки миллатнинг тарихи, маданияти, салоҳияти ва замонавий инновацияларга интеграциялашиш қобилиятининг маҳсулидир. Жаҳон бозорида тан олинган брендлар орқали мамлакат ўзининг миллий қадриятларини, ишлаб чиқариш маданиятини ва рақобатбардошлигини намоён этади. Демак, миллий бренд – бу фақат иқтисодий эмас, балки сиёсий ва маданий ҳимоя воситаси ҳамдир. 

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар доирасида миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компаниясини ташкил этиш, халқаро мутахассислар – бренд-менежерлар, дизайнерлар, маркетолог ва пиар-менежерларни жалб этиш,
юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар тарғиботини олиб бориш каби амалий чоралар — бугунги рақобат муҳитида стратегик аҳамиятга эга.
 

Шу билан бирга, халқ вакиллари сифатида депутатлар бу жараёнда фаол иштирок этиши, жойлардаги ишлаб чиқарувчилар билан яқин мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳуқуқий, молиявий ва ахборот эҳтиёжларини қондиришда амалий
ёрдам бериши зарур. Шунингдек, миллий брендлар яратиш ва уларни халқаро талабларга мослаштиришга доир қонунчилик базасини такомиллаштириш депутатлар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлмоғи лозим.
 

Айниқса, Президентимиз томонидан Қашқадарё вилоятидаги айрим ҳудудларда саноат кўрсаткичларининг пасайгани тўғрисида келтирилган фактлар аниқ ҳаракатлар режасини шакллантириш заруратини юзага чиқармоқда. Бундай ҳолатларга шунчаки муносабат билан эмас, балки ҳар бир туман даражасида масалаларни манзилли ўрганиш ва ечим топиш билан ёндашиш керак. 

Шу нуқтаи назардан, Давлатимиз раҳбарининг “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикали бўйича ҳар бир
масалани тезкор ҳал қилиш, масъулларни аниқ белгилаш ва жавобгарликни кучайтиришга қаратилган топшириқлари тизимдаги масалаларга ечим топишга хизмат қилади, фаолияти суст ҳудудлардаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради.
 

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз бренди — бу фақат маҳсулот белгиси эмас, балки “Ўзбекистон” деган номни ифтихор ва ишонч билан дунёга танитиш имкониятидир. Ушбу мақсад сари барчанинг - давлат идоралари, депутатлар, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати муҳимдир. 

  

Даврон Кесимов,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.