Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛИ - ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДИР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛИ - ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДИР

May 22, 2025

Бугунги кунда юртимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортиб бормоқда. Бу борада Президентимиз томонидан юрт ривожи, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган сиёсатлари ҳамда амалий ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 май куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлдилар. Ташриф доирасида ҳамкорлик соҳалари яъни транспорт ва йўл инфратузулмаси, фармацевтика, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Бинобарин, давлатимиз раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади. Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ўсиб бораётгани қайд этилди. Масалан, “OTP Bank” томонидан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан “Ipoteka Bank”нинг сотиб олиш орқали, Ўзбекистон молия бозорида барқарор ўрин эгаллади.

Компаниянинг автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш, бизнесни молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича янги режалари қўллаб-қувватланди.

Айниқса, саноат кооперациясини кенгайтириш ва илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилоятида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг Инпарк операторига берилади. Бу эса Европа стандартларини қисқа фурсатларда жорий этиш имкониятини кенгайтиради.

Иқтисодий шерикликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон президенти қатор устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

Хулоса ўрнида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга қилган ташрифлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, саноат, таълим, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга шубҳасиздир.

Марҳабо РАВШАНОВА,

халқ депутатлари Учқудуқ

туман Кенгаши депутати

Slide 1 of 1