Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шоир остида Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
ВЕНГРИЯ ТАШРИФИ: ЎЗБЕКИСТОН УЧУН НИМА МУҲИМ?

ВЕНГРИЯ ТАШРИФИ: ЎЗБЕКИСТОН УЧУН НИМА МУҲИМ?

   Кейинги йилларда мамлакатимиз сиёсатида нафақат қўшничилик балки дунёнинг тинчликсевар мамлакатлари билан алоқаларни тиклаш муҳим саналмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19–22 май кунлари Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари ҳам ана шу сиёсий юришнинг мантиқий давомидир. Президент Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан таклифига биноан амалга оширган расмий ташрифида икки давлат ўртасида экстрадиция, иқлим ўзгаришига қарши кураш, табиий офатлар мониторинги, илм-фан, инновациялар ва тинч атом соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу эса ҳамкорлик қамровининг кенглиги ва ҳар томонлама ривожланаётганини яққол намоён этади.

      Венгрия Европанинг марказида жойлашган мамлакат. Шунингдек, у Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳисобланади. Шу жиҳатдан Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқаларида Венгрия ўзига хос ёрдамчи вазифасини ўташи мумкин. Бундан ташқари, Венгриядаги ҳукмрон «Федис» партияси венгерларни келиб чиқишини туркий халқларга бориб тақалашини таъкидлайди. Венгриянинг «Шарққа очилиш» сиёсати асосан туркий давлатларга нисбатан қўлланилади. Шу нуқтаи назардан Венгрия асосан туркий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Туркийлар ватани Ўзбекистон эса улар учун муҳим. Мамлакатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

   Бу ташрифда давлатлар ўртасидаги манфаатлар уйғун. Ўзбекистон ўз олдига Венгриянинг ривожланган соҳаларидан фойдаланишни мақсад қилиб олган. Ва турли соҳаларда венгер ишбилармонлари билан имзоланган ҳужжатлар мамлакатимизда иқтисодиёт ривожи учун муҳим аҳамиятга эга 

                Лайло Каримова ,

     Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати

👉@Uchquduq_24

Slide 1 of 1