Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.
янв.21
Joriy yilning 11-fevral kuni xalq deputatlari Navoiy viloyat, tuman va shahar Kengashlari kotibiyat xodimlari uchun seminar tashkil etildi.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўқув-семинари ўтказилди.
янв.21
Ёшлар ва Янги Ўзбекистон: Билим, Инновация ва Масъулият
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти мавзусида тарғибот тадбири
янв.21
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида — “Туман ва шаҳарларда ер солиғи, ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ҳамда камайтирувчи коэффициентларни белгилаш ишларини маҳаллий Кенгашлар депутатларига тушунтиришга бағишланган” семинар
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият мудирларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки кунлик ўқув семинар
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович раислигида Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги иштирокида ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари

Бугун Ўзбекистон дунё саҳнасида тинчликсевар, очиқ ва
прагматик сиёсат юритувчи давлат сифатида эътироф этилмоқда.  

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19–22 май кунлари Президент
Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга расмий ташриф буюрди.  

Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига
биноан 19 май куни Будапештга етиб келди.
 

Давлат раҳбари 20 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан тор ва
кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, Миллий мажлис спикери Ласло Кёвер,
Венгриянинг етакчи банк ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
 

Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик
шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.
 

Мамлакатимиз раҳбари 21 май
куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида
иштирок этди.
 

Шунингдек давлатимиз раҳбари 22 май куни Любляна шаҳрида Словения
Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашди.
 

Сўнгги 20 йил ичида биринчи Ўзбекистон-Словения саммити икки томонлама
муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди.
 

Ташриф доирасида Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар,
Бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси Раиси Уршка Клакочар-Зупанчич
билан сермазмун музокаралар бўлиб ўтди.
 

Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси,
экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли
масалаларни муҳокама қилдилар.
 

Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни
мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами
қабул қилинди.
 

Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи
компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди.
 

  

Ўроқов Азамат Шодиевич

Навбаҳор тумани ҳокими,

Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши депутати

Slide 1 of 2