Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжонинг 2025-йилнинг учинчи чорагидаги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахбороти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжонинг Янгиқўрғон туманинг  “Қизилқиёқ” маҳалласида ўзининг 2025-йил учинчи чораги давомида амалга оширган фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ахборот берди. Тадбирда маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар, нуронийлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида депутат чорак мобайнида амалга оширилган ишлар, жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари ва “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. 

Ғайбуллаев ўз ҳисоботида сайлов округи ҳудудида ўтказилган сайёр қабуллар ва учрашувлар давомида фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларини ўрганганини қайд этди. Мурожаатлар асосан коммунал хизматлар сифати, йўл ва ёритиш тизими, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, ижтимоий соҳа муаммолари – мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш хизматларига оид бўлган.

Фуқароларнинг бир қатор мурожаатлари жойида ҳал этилиб, айримлари бўйича депутат мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборганини, уларнинг ижроси шахсан назоратга олинганини билдирди. Шу билан бирга, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ҳудуддаги муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш, айниқса электр таъминоти ва чиқинди ташиш тизимини яхшилаш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилганини таъкидлади.

Учрашувда аҳоли ўз фикр ва таклифларини билдириб, мавжуд муаммоларни ўртага ташлади. Депутат эса барча мурожаатлар “Манзилли дастур” ва ҳукумат қарорлари доирасида босқичма-босқич ҳал этилишини, очиқ мулоқотлар давом эттирилишини маълум қилди.

Ғайбуллаев Шавкатжон ўз сўзида депутатлик фаолиятининг бош мақсади — аҳолининг ишончини оқлаш, маҳаллаларда тинчлик, фаровонлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш эканини таъкидлади.

Slide 1 of 6