Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Мамлакат тараққиёти йўлидаги истиқболли қадамлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан «Шовот–Тошҳовуз» қўшма чегараолди савдо зонасини ишга тушириш бўйича эришилган келишув эътирофга молик тарихий воқеадир. 

Ушбу савдо зонасининг ижобий жиҳатлари мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. 

Хусусан, савдо ва иқтисодий алмашинувни ошириш «Шовот-Тошҳовуз» зонасининг очилиши икки давлат ўртасида товар алмашинувини кучайтиради. Бу ўз навбатида, иқтисодиётимиздаги турли тармоқларни ривожлантиришга ёрдам беради ва савдо ҳажмини ошириш имконини яратади. Шунингдек, логистика ва транзит самарадорлигини яхшилаш, чегараолди зонаси логистика юкларини камайтириши, транспорт харажатларини оптималлаштириши ва транзит йўлларни соддалаштириш имконини беради. Бу икки давлат учун ҳам истиқболли демакдир.

  Иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, савдо зонасида логистика иншоотлари, омборлар, савдо майдончалари қурилиши режалаштирилганлиги давлатлар тараққиёти учун муҳим масала саналади.

Бу ҳудудда янги иш ўринларнинг очилиши,, аҳоли бандлигини ошириши ва маҳаллий иқтисодий салоҳиятни кучайтиришга хизмат қилади.

  “Эркин божхона” режими ва қулай тартиб, савдо зонасида “эркин божхона зонаси” режими жорий қилиниши чакана савдо ва товар ҳаракатини осонлаштиради.

  Хизматлар инфратузилмаси яъни зона доирасида “Битта дераза” тамойили асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, ветеринария, транспорт хизматлари ташкил этилиши, 

бундан ташқари, банк, валюта айирбошлаш пункти, меҳмонхона ва тиббий хизматларни фаоллаштириш мамлакатлар фаровонлиги учун аҳамияти каттадир.  

  Минтақавий ҳамкорлик ва тинчлик, иқтисодий майдон доимий мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Бу орқали ўзаро ишонч ошади, ва икки давлат фуқаролари орасида иқтисодий ва маданий алоқалар кенгаяди.

Slide 1 of 1