Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
#Муносабат

“The Diplomat” нашрида эълон қилинган мақолада С5+1 формати доирасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш жараёнида Ўзбекистон ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг етакчи роли алоҳида таъкидлангани бежиз эмас. Дарҳақиқат, бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорликнинг асосий драйвери сифатида Ўзбекистоннинг конструктив ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда юқори баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ, прагматик ва ҳамжиҳатликка асосланган ташқи сиёсати натижасида минтақа давлатлари ўртасида ишонч муҳити қарор топди. Бу эса нафақат иқтисодий, балки сиёсий, экологик ва хавфсизлик соҳаларида ҳам умумий мақсадларга эришишга замин яратмоқда.

С5+1 майдонида Ўзбекистоннинг фаол иштироки — АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқотни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Хусусан, транспорт, энергетика, “яшил иқтисодиёт”, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик йўналишларида амалий лойиҳалар илгари сурилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Шавкат Мирзиёевнинг “ҳамкорлик орқали тараққиёт” ғояси минтақавий барқарорлик ва фаровонликни таъминлашнинг асосий омилига айланди. “The Diplomat” нашри бу жараёнда Ўзбекистоннинг ташаббускорлик ва амалий ёндашувини тан олгани — мамлакатимиз олиб бораётган сиёсатнинг тўғри ва самарали йўналишда эканини яна бир бор тасдиқлайди.

А.Жолымбетова

Халқ депутатлари Мўйноқ туман кенгаши депутати