Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувига муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувига муносабат

Бугун биз юртимиз тараққиётида беқиёс аҳамиятга эга бўлган тадбиркорлик ва ишбилармонликка қанчалик катта эътибор қаратилаётганига гувох бўлмоқдамиз.

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг марказида инсон, унинг фаровонлиги, орзу-умидлари ва истиқболи туради. Буни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар яққол тасдиқлаб бермоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимиз ҳар йили тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш орқали уларнинг фикр ва таклифларини эшитмоқда, муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бермоқда. Бу мулоқотлар — тадбиркорлик ривожининг янги босқичига йўл очиб бермоқда.

Вилоятимизда ҳар бир яратилган иш ўрни, ҳар бир қурилаётган янги корхона, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатаётган ҳар бир соҳа ва экспортга чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот тадбиркорларимиз меҳнати ва ташаббусининг самарасидир. Шу боис, биз депутатлар хам тадбиркорларнинг ҳақиқий таянчи бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Биз депутатлар сизлар учун ҳақиқий минбар, қонунчиликдаги ишончли ҳамкор бўлиб келганмиз. Кейинги даврда ҳам тадбиркорларнинг фикри ва таклифлари асосида қонунчилик ташаббуслари билан чиқишда барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз.

Бизга юклатилган вазифа – халқимизнинг ишончини оқлаш, Президентимиз белгилаб берган ислоҳотлар дастурини тўлиқ амалга ошириш ва вилоятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир.

Мухтарам юртбошимиз ташаббуси билан ўтказилаётган бу каби учрашувларда белгилаб олинадиган вазифалар эртага янги имкониятлар, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлайди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати С.Шамсиев

Slide 1 of 1