Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
#Биринчи_қўнғироқ

#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ “Билимлар куни” тадбирлари 57-мактабда юқори савияда ўтказилди

Бугун, 2 сентябрь – янги ўқув йилининг илк куни, билим ва маърифат тантана қиладиган байрам.

Шу муносабат билан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Муҳсиддин Низомиддинов Красногорск ҳудудидаги Толбулоқ маҳалласида жойлашган 57-мактабда бўлиб ўтган “Билимлар куни” тантанасида иштирок этди. 

Депутат ўқувчи ва ўқитувчиларни байрам билан қутлаб, уларга янги ўқув йилида катта муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, таълим тизимига берилаётган юксак эътибор, ёшларга яратилаётган имкониятлар, ушбу йўналишдаги ташаббуслар ҳақида атрофлича сўз юритди. 

Мактабда Муҳсиддин Низомиддинов “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остидаги “Мустақиллик” дарсини ўтиб берди.

Мазкур дарсда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, депутатдан тўлақонли жавоб олишди.

Берилган ҳаётий сабоқлар ёшларнинг билимга чанқоқлиги, уларнинг келажакка ишончи ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Жорий йилда 57-мактабда жами 69 нафар бола 1-синфига қадам қўйди.

 

Slide 1 of 6