Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Янгиликлар

 Коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолати муҳокама қилинди 

Жориий йилнинг 25 июл куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупсияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.  

 Ушбу йиғилишда депутатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ушбу йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди: 

 - Жиззах вилоятида коррупсиянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан,маъиший коррупсияга барҳам бериш, коррупсияга
нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитаси ижроси; 

 - коррупсиянинг олдини олиш, унга қарши курашишда нотавлат -нотижорат ташкилотларининг аҳамияти; 

 - коррупсияга қарши курашиш мавзуларида грант эълон қилиш ҳамда маиший коррупсияга йўл қўймаслик бўйича ижтимоий сўровлар
ўтказиб бориш каби долзарб масалалар чуқур муҳокама қилинди. 

 Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, вилоят прокуратураси бўлим
бошлиғи Б.Холбоев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Икромов ҳамда ЎзННТМА Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н.Камаловалар чуқур таҳлиллар асосида олиб борилаётган ишлар шунингдек, аниқланаётган камчиликлар юзасидан тўлиқ маълумот бериб ўтишди.  

“Очиқ мулоқот” тарзида ўтган ушбу йиғилишда оммавий ахборот воситалари вакиллариҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир иштирокчиларига юзланишди.
Ушбу тадбир Facebook ижтимоий тармоғи орқали аҳолига жонли равишда узатилиб борилди. 

Йиғилиш сўнгида коррупсияга қарши курашиш борасида самарали ишлари учунтегишли бошқарма ва ташкилотлар Коррупцияга
қарши курашиш Ҳудудий кенгаши ташаккурномаси билан тақдирланди.  

Slide 1 of 1