Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyati mudiri Z.Qudratov tomonidan 24 ta muhim yo‘nalish doirasida G‘ujbog‘tepa mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi.
янв.21
Xalq deputatlari Navbahor tumani Kengashi deputatlariga O'zbekiston Respublikasining muhim qonunlari biriktirib berildi.
янв.21
#yoshlar_maslahat_guruhi
янв.21
Tuman Kengashi raisi T.Abdiyev hamda kotibiyat mudiri Z.Qudratov tomonidan Oqoltin mahallasida mahalla yettiligining faoliyati 24 ta muhim yo‘nalish doirasida atroflicha o‘rganildi.
янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
МУНОСАБАТ

Давлатимиз Раҳбари Фармони билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси беш йил давомида қилиниши лозим бўлган вазифаларни ўз ичига олган Концепция тасдиқланди.

Ушбу Концепция билан Кенгашлар фаолиятига алоқадор қатор йўналишлар белгилаб берилаётган бўлиб, ана шундай ишлардан бири маҳаллий Кенгашлар раёсатини ташкил этиш масаласи ҳисобланади.

Эътиборингизни бир ҳолатга қаратмоқчиман, 2024 йилда Сенат томонидан мамлакатимиз қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ва натижада маҳаллий Кенгашларга 130 га яқин ваколат, вазифа ва функциялар берилгани аниқланди. Бу жуда кўп албатта.

Бунча вазифани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун сессиялари кун тартибида жуда кўп масала йиғилиб қолмоқда. Бу эса ушбу масалаларни батафсил кўриб чиқиш имконини бермаяпти. Ҳисобот ва ахборотларнинг қисқа вақтда ва номига кўриб, тасдиқлашга олиб келяпти.

Ёки маҳаллий Кенгаш сессияларини тез-тез чақиришни тақозо этмоқда.

Бироқ, маҳаллий Кенгаш депутатлари жамоатчилик асосида фаолият юритишини ҳисобга оладиган бўлсак, бундай сессия мажлисларининг тез-тез чақирилиши уларнинг асосий иш фаолиятига халал беришига ёки сессия мажлисларида депутатларнинг тўлиқ таркибда иштирок этмаслигига олиб келмоқда.

Шу сабабли амалиётдаги ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Кенгаш раёсати институтини ташкил этиш ва айрим масалаларни Раёсат мажлисларида (сессиялар орасида) кўриб чиқиш механизми яратилмоқда.

Бу бизга нима беради?

Биринчи навбатда, Кенгаш раёсати мажлисларида доимий комиссиялар номидан фақатгина бир нафар депутатнинг иштирок этиши орқали қолган депутатларга ўз вақтини асосий ишига ёки депутатлик фаолиятининг бошқа йўналишларига ажратишига имкон беради. 

Мисол учун, сайловчилар билан учрашувлар ташкил этишга, ўзи бириктирилган ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилишга ...

Қолаверса, Кенгаш сессиясидаги иш юкламасини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Кенгаш раёсати институтини жорий этиш учун энг аввало унинг ҳуқуқий асоси яратилиши ва унда Кенгаш раёсатининг мақоми, унинг иш фаолияти, таркиби, унда кўриб чиқиладиган масалалар доираси каби муҳим жиҳатлари аниқ белгилаб олиш лозим.

Биз депутатлар Кенгаш раёсати институтининг жорий этилиши маҳаллий Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади деб ишонамиз.

Ҳ. МАТКАРИМОВА,

O‘zLIDEPдан Беруний туман Кенгаши депутати